Jump to content

Журналист

From Vikipediya

Журналист — асосий фаолияти журналистика билан шуғулланиш бўлган, муҳим фактлар, воқеалар, одамлар, ҳодисалар ҳақидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва уни аудиторияга етказиш орқали ОАВни ахборот билан тўлдирувчи киши. Журналистлар асосан публицистик фаолиятга йўналган бўлиб (колумнистлар), улар ўз олдига маълум ижтимоий фикрни шакллантириш, шунингдек, давлат ҳокимиятининг у ёки бу қарор ва ҳаракатларига таҳрирловчи сифатида таъсир қилиш ва нашр, радио ёки телеканал таъсисчилари белгилаган чегаралар доирасида жамият ва давлат ўртасидаги воситачи бўлишни мақсад қилади.

Мухбир (арабча — хабар берувчи, хабарчи) — 1) таҳририят таркибида журналист сифатида хизмат қилувчи ходим; 2) бевосита таҳририятда ишламайдиган, аммо оммавий ахборот воситаларида мунтазам ижодий ҳамкорлик қилувчи шахс; 3) бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқиш уюштирувчи газета, журнал, радио, телевидение таҳририяти ходими (жамоатчи мухбир). [1]


Журналист — мухбир, репортёр (ахборот-янгиликлар хизмати ходими) ва шарҳловчига телеоператор, продусер ва бошқа техник ходимлари ёрдам бериши мумкин.

ОАВ фотограф (сураткаши) репортёр ёки мухбир билан биргаликда ишлаши ёки мустақил равишда ўз нашри учун фоторепортажлар тайёрлаши мумкин. Бу жараёнда у фотожурналистга айланиши мумкин.

Мавзуга оид

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил