Jump to content

Тахиатош

From Vikipediya

ТахиатошҚорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар. 1953-йил Бош Туркман канали қурувчилари ишчи посёлкаси сифатида вужудга келган. Амударёнинг чап соҳилида, муҳим транспорт йўллари ёқасида жойлашган. Аҳолиси 50,9 минг киши (2004) Шаҳарда 14та миллат вакиллари яшайди. Транспорт йўли стансияси. Нукусдан 17 км узоқликда. Шаҳарнинг шим. ва жан. қисмларида қад. суғориш каналларининг ўзанлари сақланган.

Т. Қорақалпоғистоннинг энергетика ва саноат маркази. Тахиатош ИЭСи Қорақалпог'истон Республикаси ва Хоразим вилоятини электр энергияси билан та'минлайди. Шаҳар иссиқлик электр стяси Ўрта Осиё электр системасига туташтирилган.

"Тахиатошдон" аксиядорлик жамияти, махсус йўлкўприк бошқармаси, "Росенерго" қўшма корхонаси, "Қусшишқ" паррандачилик корхонаси, қурилиш ташкилотлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор.

Т.да 22 умумий таълим мактаби (10354 ўқувчи), болалар мусиқа мактаби, 3 касбҳунар коллежи (транспорт, қурилиш ва иқтисодиёт коллежлари, 2974 ўқувчи), марказий кутубхона ва унинг 8 та филиали, 4 клуб муассасаси, маданият ва истироҳат боғи фаолият кўрсатади. 2 касалхона (220 ўрин), катталар ва болалар поликлиникалари, аёллар консултацияси, руҳий касалликлар диспансери, Уруш ва меҳнат фахрийлари ва "Айдўн жол" санаторийлари мавжуд. "Халмқ дауисиʻ" (қорақалпоқ тилида) газ. чиқарилади. Т. махсус йўлкўприк бошқармаси "БухороНукусҚўнғиротБейнов" автомагистралининг Устюртдаги (Қўнғирот —Бейнов) қисмида қурилиш ишларини олиб бормоқса. Т.дан Нукусга автобус ва поезд қатнайди.

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]




Андоза:Чал